locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оғир атлетика. “Qatar Cup”: муваффақиятли иштирокдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси юртимизга қайтди!

Қатарнинг Доха шаҳрида бўлиб ўтган “10th Qatar Weightlifting Cup” халқаро турнири ўз ниҳоясига етди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Оғир атлетика. “Qatar Cup”: муваффақиятли иштирокдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси юртимизга қайтди!
photo: Og'ir atletika

Қатарнинг Доха шаҳрида бўлиб ўтган “10th Qatar Weightlifting Cup” халқаро турнири ўз ниҳоясига етди. Дунёнинг қарийб 30 мамлакатида кучли оғир атлетлар жам бўлган нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси йилнинг сўнгги стартида ҳам анъанага содиқ қолган ҳолда муваффақиятли иштирок этди.

Мусобақа давомида терма жамоамиз вакиллари 4 та олтин, 15 та кумуш ва 5 та бронза, жами 24 та медални қўлга киритиб, очколар жамғaриш бўйича умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Ушбу натижа ўзбек оғир атлетика мактабининг барқарор ривожланаётгани ва спортчиларимиз юқори тайёргарлик даражасига эга эканини яна бир бор тасдиқлади.

Турнирдаги муваффақиятли иштирокдан сўнг музаффар спортчиларимиз бугун тунди юртимизга қайтиб келишди. Уларни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси мутасаддилари, спортчиларнинг оила аъзолари ва яқинлари тантанали тарзда қарши олишди.

Маросимда сўзга чиққан федерация бош котиби Олим Махмудов атлетларимизни ушбу ютуқ билан самимий табриклаб, жамоанинг 2025 йилда халқаро майдонларда юқори натижалар қайд этганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, у келгуси мусобақаларда ҳам спортчиларимизга омад ва зафарлар тилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг