locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оғир атлетика. Муносасиз баҳслар, янги рекордлар — Ўзбекистон чемпионатига оз фурсат қолди

Жорий йилги мамлакат биринчилиги янгиланган низом ва мутлақо янги ташкилотчилик формати асосида ўтказилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Оғир атлетика. Муносасиз баҳслар, янги рекордлар — Ўзбекистон чемпионатига оз фурсат қолди
photo: Og'ir atletika

Ёшлар ва катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати стартига саналик кунлар қолмоқда. Жорий йилги мамлакат биринчилиги янгиланган низом ва мутлақо янги ташкилотчилик формати асосида ўтказилади.

Аввало, вазн тоифаларида муҳим ўзгаришлар амалга оширилди. Эндиликда мусобақалар аёллар ва эркаклар ўртасида 8 тадан вазн тоифасида ташкил этилади. Мазкур янгилик халқаро талабларга мос равишда рақобат муҳитини янада кучайтириш ва спортчилар учун тенг шароит яратишга қаратилган.

Шунингдек, даст кўтариш ва силтаб кўтариш йўналишларида алоҳида медаллар топширилади. Жамоавий ҳисоб қўлга киритилган медаллар умумий йиғиндиси асосида аниқланади. Ушбу тизим ҳар бир йўналишдаги натижанинг аҳамиятини оширишга хизмат қилади.

Жорий йилда маҳаллий мусобақаларда иштирок этувчи жамоалар сони ҳам ортди. Мусобақаларда жами 32 та жамоа қатнашади. Улар сафида илк бор Оғир атлетика маркази жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Бу эса мамлакат биринчилигининг кўлами ва нуфузининг йилдан-йилга ортиб бораётганини кўрсатади.

Беллашувлар Чирчиқ Олимпия марказининг Оғир атлетика залида ўтказилади. Янгиланган формат, кенгайган жамоалар таркиби ва юқори савиядаги рақобат мамлакатимиз оғир атлетикаси ривожида навбатдаги муҳим босқични бошлаб беради.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг