locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оғир атлетика. Машҳура Рустамова терма жамоамизнинг муваффақиятли юришини давом эттирди

Мазкур вазн тоифасида олтин медал Шимолий Корея терма жамоаси вакилига, бронза медал эса Қувайт спортчисига насиб этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Оғир атлетика. Машҳура Рустамова терма жамоамизнинг муваффақиятли юришини давом эттирди
photo: regbi Uzbekistan

“10th Qatar Weightlifting Cup” турниридан навбатдаги хушхабар. Бироз аввал –77 кг вазн тоифасидаги баҳслар ҳам якунга етди. Ушбу вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Машҳура Рустамова терма жамоамиз спортчиларининг муваффақиятли юришини муносиб тарзда давом эттириб, совриндорлар сафидан жой олди.

Машҳура даст кўтаришда 86 кг, силтаб кўтаришда 111 кг натижа қайд этди. Икки кураш якунларига кўра жами 197 кг билан ҳар уч йўналишда ҳам мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлди.

Мазкур вазн тоифасида олтин медал Шимолий Корея терма жамоаси вакилига, бронза медал эса Қувайт спортчисига насиб этди.

Машҳура Рустамованинг ушбу муваффақиятли чиқишидан сўнг, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг мусобақада қўлга киритган умумий медаллари сони 14 тага етди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг