locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оғир атлетика марказида биринчи марта қишки аттестация жараёнлари бўлиб ўтди

Шу кунларда республикамиз бўйлаб спорт соҳасидаги мактаб-интернатлар ҳамда ихтисослаштирилган марказларда қишки аттестация жараёнлари ўтказилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Оғир атлетика марказида биринчи марта қишки аттестация жараёнлари бўлиб ўтди
photo: Og'ir atletika

Шу кунларда республикамиз бўйлаб спорт соҳасидаги мактаб-интернатлар ҳамда ихтисослаштирилган марказларда қишки аттестация жараёнлари ўтказилмоқда. Ана шундай муҳим жараёнлар доирасида Оғир атлетика марказида ҳам илк бор қишки аттестация синовлари ташкил этилди.

Мазкур баҳолаш жараёни давомида марказда таълим олаётган ўқувчи-спортчиларнинг спорт тайёргарлиги даражаси, йил давомида эришган натижалари ҳамда ривожланиш динамикаси атрофлича таҳлил қилинди.

Шунингдек, аттестация жараёнида ўқув режасида белгиланган фанларни ўзлаштириш ҳолати, спортчиларнинг яшаш жойларида белгиланган тартиб-интизом қоидаларига риоя этиши, жамоатчилик ишларидаги фаоллиги муҳим мезонлар сифатида инобатга олинди.

Баҳолаш жараёнида 2025–2026-ўқув йилида спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календар режасига мувофиқ ўтказилган республика ҳамда халқаро миқёсдаги мусобақаларда эришилган натижалар чуқур ва тизимли тарзда кўриб чиқилди.

Қишки аттестация жараёнлари ҳамкор ташкилотлар иштирокида, очиқлик ва холислик тамойилларига амал қилган ҳолда ташкил этилиб, спортчиларнинг ҳар томонлама ривожланиши ва келгусидаги фаолиятини белгилашда муҳим аҳамият касб этди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг