locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оғир атлетика. Катта стартлар олдида муҳим босқич: терма жамоамиз Россияга йўл олди

Терма жамоамиз 21-февралга қадар Сочида бўлиб, ушбу йиғин давомида жисмоний, техник ва тактик тайёргарликни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Оғир атлетика. Катта стартлар олдида муҳим босқич: терма жамоамиз Россияга йўл олди
photo: Og'ir atletika

Чирчиқ шаҳрида ўтказилган машғулотларнинг дастлабки босқичини муваффақиятли якунлаган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси аъзолари навбатдаги халқаро ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этиш учун Россия Федерациясининг Сочи шаҳрига жўнаб кетишди.

Терма жамоамиз 21-февралга қадар Сочида бўлиб, ушбу йиғин давомида жисмоний, техник ва тактик тайёргарликни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратади. Халқаро даражадаги мазкур машғулотлар Осиё чемпионати, Жаҳон чемпионати ҳамда Осиё ўйинлари каби нуфузли мусобақалар олдида муҳим тайёргарлик босқичи вазифасини ўтайди.

Мазкур ўқув-йиғин машғулотларига терма жамоанинг 15 нафар етакчи полвони жалб этилган. Йиғин давомида жамоага мураббийлар — Баҳром Мендибоев ва Журабек Заиров раҳбарлик қилмоқда. Спортчиларнинг соғлиги ва жисмоний ҳолати эса жамоа шифокори Абиддин Муслимов томонидан доимий назоратда бўлади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг