locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оғир атлетика. Икки нафар спортчимиз шоҳсупадан жой олди!

Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Оғир атлетика. Икки нафар спортчимиз шоҳсупадан жой олди!
PHOTO: Telegram

Жиангшандан хушхабар! Ҳозиргина катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг аёллар ўртасида -81 кг вазн тоифасида "A" гуруҳ баҳслари якунланди.

Биз учун аҳамиятлиси, ушбу вазн тоифасида иштирок этган 2 нафар вакилимиз - Ригина Адашбоева ҳамда Мадина Файзуллаева шоҳсупадан ўрин олди.

Жумладан, Ригина Адашбоева даст кўтаришда 104 кг натижа билан бронза, ҳамда иккикурашда 224 кг жамғарган ҳолда яна бир бронза медалга сазовор бўлди.

Худди шу вазнда супачага кўтарилган бошқа бир ҳамюртимиз Мадина Файзуллаева силтаб кўтаришда 121 кг тошни бўйсундирган ҳолда кучли учликдан жой олди ва делегациямиз ҳисобига навбатдаги медални қўшиб қўйди.

Ушбу муваффақият билан спортчиларимизни самимий муборакбод этамиз ва келажакдаги фаолиятларида улкан зафарлар ёр бўлишини тилаймиз!

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг