locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оғир атлетика. “Йилнинг энг яхши эркак спортчиси” — Акбар Жўраев

Ўзбекистоннинг таниқли оғир атлетикачиси жорий йил давомида юксак спорт савиясини амалда исботлади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Оғир атлетика. “Йилнинг энг яхши эркак спортчиси” — Акбар Жўраев
photo: Og'ir atletika

Акбар Жўраев 2025-йилда ҳам тенгсиз спорт маҳоратини намоён этиб, юртимиз спорти тарихида яна бир ёрқин саҳифа очди. Ўзбекистоннинг таниқли оғир атлетикачиси жорий йил давомида юксак спорт савиясини амалда исботлади.

У Осиё чемпионати, Жаҳон чемпионати ҳамда Ислом бирдамлик ўйинларида иштирок этиб, ушбу нуфузли мусобақаларнинг барчасида олтин медални қўлга киритди. Жаҳон рекордини янгилашга муваффақ бўлди.

2025-йил ҳисобидан Акбар Жўраев қўлга киритган олтин медаллар сони 9 тага етди. Бу натижа нафақат оғир атлетика бўйича терма жамоамиз, балки бутун Ўзбекистон спорти тарихида ҳам юксак ва эътирофга лойиқ ютуқ сифатида баҳоланади.

Шубҳасиз, ана шундай улкан муваффақиятлар, юксак маҳорат ва барқарор натижалар эгаси бўлган Акбар Жўраевга “Йилнинг энг яхши эркак спортчиси” мукофотини топшириш энг муносиб ва адолатли танловдир.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг