locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оғир атлетика. Хоразм вилоятида 2025-йил якунлари сарҳисоби ҳамда 2026-йил учун режа ва вазифалар тақдимоти бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида кун тартибидан ўрин олган масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Оғир атлетика. Хоразм вилоятида 2025-йил якунлари сарҳисоби ҳамда 2026-йил учун режа ва вазифалар тақдимоти бўлиб ўтди.
photo: Og'ir atletika

2025-йил Хоразм вилояти оғир атлетикачилари учун юқори натижалар ва муҳим ютуқларга бой, сермаҳсул йил бўлди. Вилоят спортчилари йил давомида ўтказилган республика миқёсидаги ички чемпионатларда фаол иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида муносиб натижаларни қайд этдилар. Шу билан бирга, вилоят вакиллари Ўзбекистон терма жамоаси таркибида халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилдилар.

Хусусан, Хоразм вилояти ўғлони Диёрбек Рузметов Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган Ислом бирдамлик ўйинларининг даст кўтариш баҳсларида 148 кг натижа қайд этиб, Осиё рекордини янгилашга муваффақ бўлди. Ушбу тарихий натижа вилоят оғир атлетика мактабининг юксак салоҳиятини яна бир бор намоён этди.

Шунингдек, III Осиё ёшлар ўйинларида икки карра ғолибликни қўлга киритган спортчимиз Мунисбек Давлетов шарафига Баҳрайн давлатида икки бор Ўзбекистон байроғи баланд кўтарилиб, Давлат мадҳияси янгради. Бу ютуқлар Ўзбекистон делегацияси умумий ҳисобига қимматли олтин медалларни тақдим этди ва мусобақанинг юқори савияда якунланишига муносиб ҳисса бўлди.

Қўлга киритилган ушбу ютуқлар тадбир давомида алоҳида эътироф этилди. Йиғилишда Спорт бошқармаси олий спорт ютуқлари шўбаси бошлиғи М. Раҳманов, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси Хоразм вилояти бўлими ижрочи директори Р. Юсупов, Ялка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби директори А. Палванов, Урганч ОПСТТМ директори ўринбосари А. Артиков, Урганч давлат университети Жисмоний тарбия факультети оғир атлетика йўналиши ўқитувчиси, халқаро тоифадаги ҳакам Қ. Озодов, шунингдек тажрибали мураббийлар, ҳакамлар ҳамда терма жамоа аъзолари иштирок этдилар.

Йиғилиш давомида кун тартибидан ўрин олган масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Жумладан, 2025-йил давомида ўтказилган маҳаллий ва халқаро мусобақаларда спортчилар томонидан қайд этилган натижалар чуқур таҳлил этилди, мураббийлар фаолиятига эса алоҳида баҳо берилди.

Шунингдек, 2026-йилга мўлжалланган истиқбол режалар, мусобақалар тақвими ҳамда мураббийлар томонидан ишлаб чиқилган стратегик тайёргарлик дастурлари тақдим этилиб, кенг муҳокамадан ўтказилди. Кун тартибидаги энг муҳим масалалардан бири сифатида 2028-йил Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига лицензия қўлга киритиши режалаштирилаётган спортчиларнинг тайёргарлик ҳолати юзасидан мутахассислар билан аниқ ва пухта режалар келишиб олинди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг