locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оғир атлетика. Халқаро Оғир Атлетика Федерацияси раиси Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

IWF раисига ушбу ташриф халқаро спорт ҳамжамиятида Ўзбекистоннинг маданий-маърифий салоҳияти ва очиқ ҳамкорлик сиёсатини яна бир бор намоён этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Оғир атлетика. Халқаро Оғир Атлетика Федерацияси раиси Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
photo: Og'ir atletika

Халқаро Оғир Атлетика Федерацияси (IWF) раиси Муҳаммад Ҳассан Жалуд юртимиздаги ташрифи давомида бир қатор муҳим учрашувлар ўтказиб, “Президент Олимпиадаси” доирасида ташкил этилган спорт мусобақаларини кузатди.

Ташрифнинг энг эътиборга молик воқеаларидан бири — унинг Ислом цивилизацияси марказига қилган ташрифи бўлди. Бу наfaқат маданий-маърифий тадбир, балки спорт дипломатиясининг янги қирраларини намоён этган учрашув бўлиб тарихда муҳрланди.

Меҳмон Марказнинг асосий заллари, илмий-тадқиқот бўлимлари ва нодир қўлёзмалар сақланадиган фонд билан танишди. Ислом оламининг илм-фанга қўшган улкан ҳиссаси, буюк алломалар мероси ва тарихий манбаларнинг бойлиги унда катта таассурот қолдирди.

Муҳаммад Ҳассан Жалуд Ўзбекистонда спорт билан бир қаторда илм-маърифатга ҳам кенг имкониятлар яратилаётганини юқори баҳолади. У Марказ ёшлар тарбиясидаги ўрни, замонавий илмий изланишлар учун яратилган шароитлар ва тарихий меросни асраб-авайлаш борасидаги ёндашувни алоҳида эътироф этди.

IWF раисига ушбу ташриф халқаро спорт ҳамжамиятида Ўзбекистоннинг маданий-маърифий салоҳияти ва очиқ ҳамкорлик сиёсатини яна бир бор намоён этди. Тарихий мерос ва спортнинг уйғунлиги эса мамлакатимизнинг жаҳон майдонидаги обрўсини янада мустаҳкамлаб, келгуси ҳамкорликлар учун янги уфқлар очади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг