locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оғир атлетика. Европа чемпионати-2026: кескин баҳслар ва муросасиз курашлар

Эмма Погосян силтаб кўтариш ва умумий натижа бўйича ўсмирлар ўртасида Европа рекордларини ҳам янгилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Оғир атлетика. Европа чемпионати-2026: кескин баҳслар ва муросасиз курашлар
photo: WFA

Европа чемпионати ўзининг ҳал қилувчи палласига яқинлашмоқда. Ортида қолган кунда мухлислар эркаклар ўртасида -94 кг, аёллар ўртасида эса -86 кг вазн тоифасидаги баҳсларга гувоҳ бўлишди.

-94 кг вазн тоифасида даст кўтариш баҳслари кўплаб иштирокчилар учун мураккаб кечди — муваффақиятсиз уринишлар кўплиги сабаб натижалар жадвали қизил рангга тўлиб кетди. Шунга ўхшаш ҳолат силтаб кўтаришда ҳам кузатилди. Якунда Карлос Насар (Болгария) яна ўз устунлигини намойиш этиб, кетма-кет тўртинчи бор Европа чемпионига айланди.

-94 кг вазн тоифаси натижалари (эркаклар):

1-ўрин. Карлос Насар (Болгария) — 386 кг (183 + 203)
2-ўрин. Ара Аганян (Арманистон) — 381 кг (175 + 206)
3-ўрин. Ромен Имадушен (Франция) — 370 кг (163 + 207)

Аёллар ўртасидаги -86 кг вазн тоифасидаги баҳслар эса кескин ва драматик тарзда якунланди. Чемпионлик масаласи сўнгги уринишда ҳал бўлди.

-86 кг вазн тоифаси натижалари (аёллар):
1-ўрин. Эмма Погосян (Арманистон) — 248 кг (107 + 141)
2-ўрин. Яна Сотиева (Россия) — 247 кг (112 + 135)
3-ўрин. Мадиас Нгаке (Буюк Британия) — 240 кг (111 + 129)

Қайд этиш жоиз, Эмма Погосян силтаб кўтариш ва умумий натижа бўйича ўсмирлар ўртасида Европа рекордларини ҳам янгилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг