locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оғир атлетика. Чирчиқда Ўзбекистон ва Ҳиндистон оғир атлетикачиларининг қўшма йиғини бошланди

Мазкур қўшма йиғин икки мамлакат спортчилари учун тажриба алмашиш, маҳоратни ошириш ҳамда келгуси нуфузли мусобақалар олдидан тайёргарликни янада кучайтиришга хизмат қилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Чирчиқда Ўзбекистон ва Ҳиндистон оғир атлетикачилари қўшма йиғини бошланди
photo: Og'ir atletika

Чирчиқ шаҳрида халқаро ўқув-йиғин машғулотларига старт берилди. 9-март санасидан эътиборан Ҳиндистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси аъзолари Ўзбекистон аёллар терма жамоаси билан биргаликда тайёргарлик жараёнларини олиб бормоқда.

Мазкур қўшма йиғин икки мамлакат спортчилари учун тажриба алмашиш, маҳоратни ошириш ҳамда келгуси нуфузли мусобақалар олдидан тайёргарликни янада кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Бугун машғулот жараёнларида Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раиси биринчи ўринбосари Шахрилло Маҳмудов ҳам иштирок этди. Шахрилло Шарипович терма жамоа мураббийлари билан суҳбатлашиб, спортчиларнинг тайёргарлик жараёнлари, машғулотлар сифати ҳамда келгуси режалар юзасидан фикр алмашди.

Таъкидлаш жоизки, бундай халқаро ўқув-йиғинлар спортчилар ўртасида дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ҳамда оғир атлетика спорт турининг ривожига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Чирчиқда ташкил этилган ушбу машғулотлар ҳам икки мамлакат ёш атлетлари учун муҳим тажриба мактабига айланиши шубҳасиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг