Оғир атлетика. Чемпионат яхуни: ғолиб жамоалар ва энг яхши спортчилар маълум
Оғир атлетика бўйича чемпионат яхуни: ғолиб жамоалар ва энг яхши спортчилар маълум.
Мусобақа яхунида бир қатор номинациялар бўйича энг муносиб спортчи ва жамоалар тантанали равишда тақдирланди. Хусусан, кичик ўсмирлар ўртасида жамоавий ҳисобда Оғир атлетика маркази етакчиликни қўлга киритиб, биринчи ўринни эгаллади. Самарқанд ОПСТТМ иккинчи поғонадан жой олган бўлса, Термиз ОПСТТМ кучли учликни якунлади.
Ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда эса Қарши ОПСТТМ жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Оғир атлетика маркази бу сафар иккинчи ўрин билан қаноатланди, Термиз ОПСТТМ эса учинчи ўринни эгаллади.
Мусобақанинг энг яхши спортчиси номинацияси қизлар ўртасида Хоразм вилояти вакили Муниса Болтаевага насиб этди. Унинг ёрқин ва ишончли чиқишлари чемпионатга алоҳида руҳ ва жозиба бағишлади.
Йигитлар ўртасида эса Республика Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази спортчиси Отабек Каримов мусобақанинг энг яхши спортчиси деб эътироф этилди.