locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон Кубоги ва “Марказий Осиё” очиқ чемпионати: рекордлар, ғалабалар ва янги номлар

Мусобақа давомида бир неча янги Ўзбекистон рекордлари ўрнатилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон Кубоги ва “Марказий Осиё” очиқ чемпионати: рекордлар, ғалабалар ва янги номлар
photo: og'ir atletika

Хоразм вилояти, Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида беш кун давомида оғир атлетика ихлосмандлари учун ҳақиқий спорт байрамига айланди. Унда U20 ёшлар ва катталар (эркаклар ҳамда аёллар) ўртасида Ўзбекистон Кубоги ҳамда “Марказий Осиё” очиқ чемпионати ташкил этилди.

Мазкур чемпионатда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан етакчи спортчилар, шунингдек, Туркия, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон каби давлатлардан атлетлар қатнашиб, ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Ҳар бир баҳс муросасиз курашларга бой бўлиб, томошабинларда катта таассурот қолдирди.

Мусобақа давомида бир неча янги Ўзбекистон рекордлари ўрнатилди. Хусусан, Нигора Абдуллаева, Ригина Адашбоева ва Омадилло Олимов ўз вазн тоифаларида тарихий натижаларга эришиб, миллий рекордларни янгилади.

Шунингдек, мусобақани адолатли ва шаффоф ўтказишни таъминлаш мақсадида допинг назорати ҳам ўтказилди. Бу жараён эса мусобақанинг ҳалоллигини таъминлашга хизмат қилди.

Бундан ташқари, бир қатор номинациялар бўйича энг яхши спортчилар аниқланди:
Катталар ўртасида энг яхши аёл спортчиНигора Абдуллаева
Ёшлар ўртасида энг яхши қиз бола спортчиМадина Файзуллаева
Катталар ўртасида энг яхши эркак спортчиШарофиддин Амриддинов
Ёшлар ўртасида энг яхши ўғил бола спортчиРуслан Раҳматжонов

Мусобақа якунига кўра вилоятлар кесимида қуйидаги натижалар қайд этилди:

Катталар – Эркаклар:
1. Тошкент вилояти
2. Самарқанд вилояти
3. Хоразм вилояти

Катталар – Аёллар:
1. Хоразм вилояти
2. Қашқадарё вилояти
3. Навоий ОПСТТМ

Ёшлар – Ўғил болалар:
1. Хоразм вилояти
2. Тошкент вилояти
3. Қорақалпоғистон Республикаси

Ёшлар – Қиз болалар:
1. Хоразм вилояти
2. Навоий ОПСТТМ
3. Наманган вилояти

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг