locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ўқув-йиғин машғулотлари ўтказиш учун Туркияга жўнаб кетди

Ўзбекистон терма жамоасини қитъа ва жаҳон миқёсидаги мусобақалар кутяпти.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Оғир атлетика. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Туркияга жўнаб кетди
photo: Og'ir atletika

Ўзбекистон терма жамоасини қитъа ва жаҳон миқёсидаги нуфузли мусобақалар кутяпти. Ушбу мусобақаларга юқори савияда тайёргарлик кўриш ҳамда спортчиларнинг мусобақаолди тайёргарлигини такомиллаштириш мақсадида терма жамоамиз навбатдаги халқаро ўқув-йиғин машғулотларини олиб боради.

Шу мақсадда Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси XXIII Осиё ўйинлари ҳамда катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик кўриш учун Туркиянинг Истанбул шаҳрига жўнаб кетди.

Мазкур ўқув-йиғин давомида спортчилар мусобақалар олдидан тайёргарликнинг навбатдаги босқичини ўтаб, жисмоний, техник ва тактик маҳоратини янада такомиллаштириш устида иш олиб борадилар. Режага мувофиқ, терма жамоа аъзолари 13-август санасига қадар Истанбул шаҳрида машғулотлар ўтказади.

Туркия йиғинига жалб этилган терма жамоа таркиби:

Адҳамжон Эргашев
Диёрбек Рўзметов
Ҳусинбой Матрасулов
Ҳайитбой Абдушукуров
Ҳасанбой Бардиев
Сарвар Зафаржонов
Муҳаммадқодир Тоштемиров
Руслан Нурудинов
Акбар Жўраев
Шарофиддин Амриддинов
Омадбек Олимов
Амир Абдуллаев

Мураббийлар: Баҳром Мендибоев, Журабек Заиров

Шифокорлар: Обиддин Муслимов, Довлет Глиҗев

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг