locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оғир атлетика бўйича “Ҳоким олимпиадаси” баҳслари якунланди: навбатдаги манзил — Республика босқичи!

Президент олимпиадаси спорт мусобақаларининг иккинчи босқичи ҳисобланган “Ҳоким олимпиадаси” доирасида оғир атлетика бўйича ўтказилган баҳслар ўз ниҳоясига етди.
Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Оғир атлетика бўйича “Ҳоким олимпиадаси” баҳслари якунланди: навбатдаги манзил — Республика босқичи!
photo: Og'ir atletika

Президент олимпиадаси спорт мусобақаларининг иккинчи босқичи ҳисобланган “Ҳоким олимпиадаси” доирасида оғир атлетика бўйича ўтказилган баҳслар ўз ниҳоясига етди. Республикамизнинг барча ҳудудларидан ёш спортчилар иштирок этган мусобақалар кучли рақобат ва ёрқин натижаларга бой бўлди.

Мазкур босқичда жами 993 нафар истиқболли спортчи ғолиблик ҳамда Республика босқичига йўлланма олиш учун кураш олиб борди. Ҳар бир вазн тоифасида спортчилар ўзларининг жисмоний тайёргарлиги, техник маҳорати ва ғалабага бўлган интилишини намоён қилишди.

Ҳудудлар кесимида иштирокчилар сони бўйича Тошкент вилояти етакчилик қилди. Вилоятдан жами 142 нафар спортчи мусобақаларда қатнашиб, энг фаол ҳудуд сифатида қайд этилди. Уларнинг 76 фоизини эркаклар, 24 фоизини эса хотин-қизлар ташкил этди.

Фаоллик кўрсаткичи бўйича кейинги ўринни Қорақалпоғистон Республикаси эгаллади. Ушбу ҳудуддан 121 нафар спортчи баҳсларда қатнашиб, умумий иштирокчиларнинг салмоқли қисмини ташкил этди. Уларнинг 70 фоизи эркаклар, 30 фоизи эса аёллар ҳиссасига тўғри келди.

Кучли учликни эса Наманган вилояти якунлади. Водий вакилларидан 118 нафар спортчи мусобақаларда иштирок этиб, юқори натижалар учун кескин кураш олиб борди. Иштирокчиларнинг 68 фоизини эркаклар, 32 фоизини эса аёллар ташкил этди.

Олдинда эса янада масъулиятли ва шиддатли баҳслар кутмоқда. Барча ғолиб ва совриндорларни эришган натижалари билан табриклаймиз ҳамда Республика босқичида уларга улкан муваффақиятлар, ёрқин ғалабалар ва юксак натижалар тилаймиз!

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг