Оғир атлетика бўйича “Директор очиқ кубоги” мусобақаси ўтказилди
Самарқанд Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида 2015–2016-йилларда туғилган кичик ўсмирлар ўртасида оғир атлетика бўйича “Марказ директори очиқ кубоги” мусобақаси юқори савияда ташкил этилди.
Мусобақадан кўзланган асосий мақсад ёш спортчилар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, уларнинг жисмоний тайёргарлиги ва спорт маҳоратини ошириш, иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ҳамда уларни келгусида марказга қабул қилиш, шунингдек, нуфузли республика ва халқаро мусобақаларга тайёрлашдан иборат бўлди. Шу билан бирга, мазкур мусобақа 2026–2027-ўқув йили учун Самарқанд Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг 5-синфига қабул қилинадиган спортчиларни саралаш босқичи вазифасини ҳам ўтайди.
Мусобақада жами 6 та жамоа иштирок этиб, баҳслар муросасиз ва қизғин курашлар остида ўтди. Якуний натижаларга кўра, Қамаши туман спорт мактаби жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллади. Самарқанд туман 2-сон спорт мактаби 2-ўринни қўлга киритган бўлса, Иштихон туман спорт мактаби жамоаси кучли учликдан жой олиб, 3-ўринга сазовор бўлди.
Мусобақа якунда ўз вазн тоифаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ташкилотчилар томонидан диплом ва медаллар билан тақдирландилар.