locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оғир атлетика бўйича 2026 йилги ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати Ўзбекистонда бўлиб ўтади

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram

Хитойнинг Jiangshan шаҳрида Осиё Оғир атлетика федерациясининг (AWF) конгресси бўлиб ўтди. Унда Осиё оғир атлетика федерацияси вице-президенти Шахрилло Махмудов ҳам қатнашди.

Конгрессда бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, Халқаро Оғир атлетика федерацияси томонидан жорий этилган янги вазн тоифалари илк бор Қозоғистонда ўтадиган навбатдаги Осиё чемпионатига тайёргарлик масалалари яна бир бор муҳокама қилинди.

Шунингдек, қитъа миқёсидаги қатор мусобақалар мезбонлари ҳам эълон қилинди. Унга кўра, 2027 йилги катталар ўртасидаги Осиё чемпионати Жанубий Кореяда, 2026 йилги ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати эса Ўзбекистонда ўтказиш бўйича қарор қабул қилинди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг