locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оғир атлетика. Бекзод Ғофуржонов ҳамда Қобулжон Алиев кунни чиройли натижалар билан якунлашди!

Икки кураш якунида 349 кг умумий натижа қайд этган Алиев мусобақани бронза медали билан якунлади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Оғир атлетика. Бекзод Ғофуржонов ҳамда Қобулжон Алиев кунни чиройли натижалар билан якунлашди!
photo: Og'ir atletika

Хабар бериб бораётганимиздек, Эроннинг Баболсар шаҳрида ҳарбий спортчилар ўртасидаги “1st Weightlifting Challenge” мусобақаси давом этмоқда. Бугунги кун ҳам терма жамоамиз вакиллари учун муваффақиятли якунланди. Куннинг иккинчи қисмида супачага чиққан ҳар икки спортчимиз ҳам шоҳсупадан ўрин эгаллашди.

-88 кг вазн тоифасида иштирок этган Бекзод Ғофуржонов даст кўтаришда 150 кг натижа қайд этиб, бронза медалига сазовор бўлди. Силтаб кўтариш баҳсларида эса у 185, 190 ҳамда 193 кг ни муваффақиятли забт этиб, кумуш медални қўлга киритди. Икки кураш якунида 343 кг натижа билан Ғофуржонов яна кумуш медал соҳибига айланди.

Яна бир ҳамюртимиз Қобулжон Алиев эса -94 кг вазн тоифасида даст кўтаришда 153 ва 158 кг оғирликларни кўтариб, кумуш медални қўлга киритди. Силтаб кўтариш йўналишида эса 185 ва 191 кг оғирликдаги тошларни муваффақиятли кўтариб, ушбу йўналишни тўртинчи ўринда якунлади. Икки кураш якунида 349 кг умумий натижа қайд этган Алиев мусобақани бронза медали билан якунлади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг