Оғир атлетика. Бекзод Ғофиржонов жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этди
Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг -94 кг вазн тоифасидаги баҳслар якунланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Google
Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг -94 кг вазн тоифасидаги баҳслар якунланди. Ушбу вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Бекзод Ғофиржонов мусобақада муносиб иштирок этди.
Спортчимиз даст кўтариш машқида 154 кг, 158 кг ва 161 кг оғирликдаги тошларни муваффақиятли кўтарди. Силтаб кўтариш баҳсида эса 197 кг натижа қайд этди.
Икки кураш яхунига кўра, Ғофиржонов 358 кг умумий натижа билан мусобақани тўртинчи ўринда якунлади. Мусобақа спортчимиз учун муҳим халқаро тажриба вазифасини ўтади.
Мазкур вазн тоифасида якунӣ натижалар қуйидагича бўлди:
1-ўрин. Лоаиза Меdина — 373 кг (166 + 207)
2-ўрин. Гога Жажвани — 367 кг (167 + 200)
3-ўрин. Ҳамидреза Зареӣ — 366 кг (162 + 204)
Иброҳим Жалолов
Редактор