locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оғир атлетика. Батуми шаҳрида катталар ўртасидаги Европа чемпионатига старт берилди

Грузиянинг Батуми шаҳрида катталар ўртасидаги Европа чемпионати старт олди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Оғир атлетика. Батуми шаҳрида катталар ўртасидаги Европа чемпионатига старт берилди
photo: Og'ir atletika

Батуми шаҳрида катталар ўртасидаги Европа чемпионатига старт берилди

Бугундан Грузиянинг Батуми шаҳрида катталар ўртасидаги Европа чемпионати старт олди. Мазкур нуфузли мусобақада 51 мамлакатдан жами 368 нафар спортчи ғолиблик учун баҳсларда иштирок этмоқда. Шундан 193 нафари аёллар, 175 нафари эса эркаклар ҳисобланади.

Дастлабки кун дастурига кўра, аёллар ўртасида -48 кг, -53 кг ҳамда 58 кг вазн тоифаларида B гуруҳ баҳслари, шунингдек -53 кг вазн тоифаси C гуруҳ иштирокчилари ҳам ўз омадларини синовдан ўтказилади. Кун якунида эса -48 кг ва -53 кг вазн тоифаларида A гуруҳ доирасида медаллар учун курашлар ташкил этилади.

Маълумот ўрнида, чемпионат 26-апрелга қадар давом этади ва ушбу мусобақа жорий йилда Шотландиянинг Глазго шаҳрида бўлиб ўтадиган Ҳамдўстлик ўйинлари учун расмий саралаш босқичи ҳисобланади. Шу боис турнирда нафақат Европа давлатлари, балки Ҳамдўстлик мамлакатларидан спортчилар ҳам “меҳмон” мақомида иштирок этмоқда. Уларнинг натижалари Европа чемпионати умумий ҳисобга киритилмайди, бироқ Глазго-2026 рейтинги учун инобатга олинади.

Мусобақа тафсилотлари билан сизни мунтазам равишда таништириб борамиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг