Оғир атлетика. 2026 йилги Европа чемпионати: -63 кг ва -71 кг вазн тоифаларида ғолиблар номи маълум бўлди
Европа чемпионатининг яна бир куни ортда қолди. Кун доирасида аёллар ўртасида -63 кг ҳамда эркаклар ўртасида -71 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
-63 кг вазн тоифаси натижалари:
1 Сара Дэвис (Буюк Британия) — 219 кг (94+125)
2 Алина Щапанава — 218 кг (96+122)
3 Диана Мисеевич — 217 кг (97+120)
-71 кг вазн тоифаси натижалари:
1 Юсуф Фехми Генч (Туркия) — 332 кг (147+185)
2 Гор Сахакян (Арманистон) — 330 кг (150+180)
3
Ягор Папоу (AIN) — 328 кг (145+183)
Юсуф Генчнинг ушбу муваффақиятидан сўнг Туркия медаллар жамғариш бўйича 2 та олтин ва 3 та бронза медали билан мусобақа жадвалида биринчи ўринга кўтарилди. Болгария 1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медали билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Шунингдек, Украина 1 та олтин ва 1 та кумуш медали билан учинчи поғонадан жой олган.