Оғир атлетика. 15 ёшли атлетдан катта спорт сари дадил қадам
Ўзбекистон кубоги баҳслари юқори натижалар ва янги рекордлар билан бир қаторда, янги истеъдодларни кашф этиш борасида ҳам муҳим аҳамият касб этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Og'ir atletika
15 ёшли атлетдан катта спорт сари дадил қадам.
Ўзбекистон кубоги баҳслари юқори натижалар ва янги рекордлар билан бир қаторда, янги истеъдодларни кашф этиш борасида ҳам муҳим аҳамият касб этди.
Жумладан, +110 кг вазн тоифасида беллашувларда иштирок этган 15 ёшли Хумоюнмирзо Абдусаматовнинг чиқиши мухлислар ва мутахассислар эътиборини тортди.
Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази тарбияланувчиси бўлган ёш атлет даст кўтаришда 137 кг, силтаб кўтаришда 176 кг натижа қайд этиб, икки кураш якунига кўра 313 кг натижа билан мусобақани олтин медаль билан якунлади.
Эндгина 15 ёшни қарши олган Хумоюнмирзонинг ушбу кўрсаткичи унинг катта спортдаги истиқболи ва келажакдаги йирик натижаларга бўлган салоҳиятини намоён этди.