ОФК Элит ҳакамлари семинарида амалий машғулотлар давом этмоқда
Куннинг иккинчи қисмида иштирокчилар икки гуруҳга бўлинган ҳолда машғулотларда қатнашди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: UzFHM
ОФК Элит ҳакамлари семинарида амалий машғулотлар давом этмоқда.
Куннинг иккинчи қисмида иштирокчилар икки гуруҳга бўлинган ҳолда машғулотларда қатнашди. Дастлаб ҳакамлар жисмоний тайёргарлик бўйича норматив синовларини топшириб, майдондаги ҳаракатланиш ва функционал тайёргарлик даражаларини намоён этди.
Шундан сўнг футбол майдонида амалий машғулотлар ташкил этилиб, ўйин давомида юзага келиши мумкин бўлган турли вазиятлар моделлаштирилди.
Машғулотлар жараёнида VAR билан боғлиқ ҳолатлар, ўйин эпизодларини тўғри баҳолаш, ҳакамлар ўртасидаги ҳамкорлик ҳамда якуний қарорларни қабул қилиш бўйича амалий кўникмалар янада такомиллаштирилди.
Иброҳим Жалолов
Редактор