Одилхон Камолов Alash Pride турнирида жанг қилади
Ўзбекистонлик поп-ММА жангчиси 25 июл куни октагонга чиқади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olamsport.uz
Ўзбекистонлик поп-ММА вакили Одилхон Камоловнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди. Ҳамюртимиз 25 июл куни Қозоғистоннинг Шимкент шаҳрида ўтказиладиган Alash Pride FC 110 турнири доирасида октагонга кўтарилади. Унга рақиб сифатида тожикистонлик Муҳаммадризвон Қаҳҳоров белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Камолов аввал Octagon League жангчиси сифатида фаолият юритган. Бироқ баҳорда Лига томонидан 6 ойга дисквалификация қилинган ва шу муддат давомида бошқа мусобақаларда иштирок этиши тақиқланган эди.
Камоловнинг умумий фаолиятидаги натижалари: 10 жанг — 6 ғалаба, 4 мағлубият. Қаршисида турган Қаҳҳоров эса ҳозирча 3 ғалаба ва 5 мағлубият билан қайд этилган.
Бакрадзе Иман
Редактор