locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Octagon League 2025 йилда Ўзбекистонда бешта турнир ўтказишни режалаштирмоқда

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Octagon League 2025 йилда Ўзбекистонда бешта турнир ўтказишни режалаштирмоқда
Расм: gettyimages.com

ММА бўйича Қозоғистоннинг Octagon League промоушени жорий йилда Ўзбекистондаги мусобақалар сонини оширишни мўлжаллаган. Бу ҳақда ташкилотнинг мамлакатимиздаги расмий вакили Парвиз Абдумавлонов Fightback YouTube кўрсатувида маълум қилди.

— 2025 йил давомида Ўзбекистонда бешта турнир ўтказиш режалаштирилган. Octagon 72 — шу йилдаги биринчи босқич. Қолган тўртта мусобақанинг иккитаси Тошкентда, иккитаси эса вилоятларда ташкил этилади. Ёзда Самарқандда, агар ҳаммаси муваффақиятли кечса, кузда Андижонда турнир ўтказилиши кутилмоқда, — деди Абдумавлонов.

Octagon League’нинг бу йилги дастлабки мусобақаси 11 май куни Тошкентда бўлиб ўтади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг