locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Octagon 75: Азамат Нуфтиллаев чемпион, “Сатурн” рақибини ўзгартирди, Тошкент турниридан барча натижалар

“Ҳумо Арена”даги беллашувларда ўзбекистонлик жангчилар бир қатор ёрқин ғалабаларга эришишди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 Octagon 75: Азамат Нуфтиллаев чемпион, “Сатурн” рақибини ўзгартирди, Тошкент турниридан барча натижалар
Расм: Gazeta.uz

Тошкент шаҳрида жойлашган “Ҳумо Арена”да OCTAGON 75 турнири бўлиб ўтди. Беллашувда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Туркиядан жангчилар иштирок этди. Турнирда оғир вазн тоифасида Азамат Нуфтиллаев вақтинчалик чемпионлик камарига эга чиқди, шунингдек, “Сатурн” тахаллуси билан танилган Оғабек Абдумўминов сўнгги лаҳзада рақибини янгилаб, ғалабага эришди.

Қуйида мусобақа натижалари билан танишинг:

Прелим кард натижалари:
• Орифжон Ражабов vs Ҳайитбек Ҳасанов – Ҳасанов, 1-раунд, техник нокаут
• Самандар Сотиболдиев vs Асилбек Салиҳов – Сотиболдиев, 1-раунд, оғритиш усули
• Ҳурматбек Жуманазаров vs Руслан Шаносов – Жуманазаров, очколар
• Исматбек Машрапов vs Нурсултан Оспан – Оспан, 1-раунд, бўғиш усули
• Аббос Ҳайдаров vs Арзимат Камашов – Ҳайдаров, 2-раунд, сабмишн
• Асадулло Расулов vs Озжан Ишигов – Расулов, 1-раунд, техник нокаут
• Жамолиддин Раҳмонжонов vs Нурланбек Абдиқодиров – Раҳмонжонов, 1-раунд, техник нокаут
• Ҳусан Ўраков vs Алгампача Вагабов – Ўраков, 2-раунд, техник нокаут

Асосий кард натижалари:
• Дилдорбек Нурматов vs Қайсар Жаугашар – Жаугашар, 1-раунд, техник нокаут
• Жасур Мирзамуҳаммедов vs Алан Маҳитов – Маҳитов, очколар
• Абдумалик Ёрбўтаев vs Тазабек Байанов – Байанов, 2-раунд, техник нокаут
• Мавлонбек Миркомилов vs Камал Гусейнов – Гусейнов, 1-раунд, нокаут
• Саидотахон Нуриддинов vs Алтинбек Ашимбеков – Нуриддинов, 2-раунд, техник нокаут
• Оғабек “Сатурн” Абдумўминов vs Жасурбек Шодиев – Сатурн, 1-раунд, бўғиш усули
(Абдумўминов аслида Бекзод Абдипаттаевга қарши жанг қилиши керак эди. Аммо рақиб жароҳати сабабли жангга Жасурбек Шодиев тушди.)
• Азамат Нуфтиллаев vs Даниял Елбаев – Нуфтиллаев, 1-раунд, бўғиш усули
(Нуфтиллаев шу тариқа оғир вазн тоифасида вақтинчалик чемпионлик камарига эга бўлди.)

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг