locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Octagon 73: “O'zbek Tayson” илк ғалабасини қўлга киритди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Octagon 73: “O'zbek Tayson” илк ғалабасини қўлга киритди
ФОТО: Olamsportcom

Айни дақиқаларда Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида “Octagon 73” турнири бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақа доирасида “Tayson” номи билан танилган ўзбекистонлик ММА жангчиси Жасурбек Жўраев ўз иштирокини якунлади.

Қирғизистонлик Нурдинбек Зоҳриддин уулига қарши октагонга кўтарилган вакилимиз тўлиқ 3 раунд давом этган жангда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди.

Маълумот учун, бу тўқнашув “Tayson”нинг профессионал ММАдаги иккинчи жанг эди. Биринчи жангда Жасурбек Одилхон Камоловга қарши октагонга чиқиб, 1-раунддаёқ мағлуб бўлганди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг