locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Octagon 72 турнири асосий жангларидан бири бекор қилинди

Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Octagon 72 турнири асосий жангларидан бири бекор қилинди
Расм: olamsport.uz

11 май куни Тошкентдаги “Ҳумо Арена”да ўтказиладиган Octagon 72 мусобақаси муҳим жанглардан бирисиз қоладиган бўлди. Бунга ўзбекистонлик машҳур ММА жангчиси Муҳиддин Мамажоновнинг жароҳати сабаб бўлди.

Мамажонов Қозоғистон вакили Саят Абдуалига қарши октагонга чиқиши керак эди. Бироқ спортчи машғулот вақтида қўлини синдириб олгани сабабли жангда қатнашолмайди.

— Бу жангни ўзим ҳам интиқлик билан кутган эдим. Афсуски, барчаси режа бўйича кетмади. Иншоллоҳ, соғайиб, тез орада майдонга қайтаман, — деди Мамажонов.

Мамажонов ўрнини Санжар Эркинов эгаллайди. Энди айнан у Саят Абдуалига қарши жанг қилади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг