locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Octagon 72: Саят Абдуалининг рақиби яна ўзгарди — захира спортчи ҳам жароҳат олди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Octagon 72: Саят Абдуалининг рақиби яна ўзгарди — захира спортчи ҳам жароҳат олди
Расм: Olamsport.uz

11 май куни Тошкентдаги “Ҳумо арена”да Octagon 72 турнири бўлиб ўтади. Мусобақанинг кутилган иккинчи асосий жангларидан бири — енгил вазндаги Саят Абдуали ва ўзбекистонлик Муҳиддин Мамажонов тўқнашуви бўлиши керак эди.

Бироқ Мамажонов қўлини синдириб, мусобақада қатнашиш имконидан маҳрум бўлди. Унинг ўрнини Санжар Эркинов эгаллаши режалаштирилганди. Аммо турнир арафасида Эркинов ҳам жароҳат олиб, жангда қатнашмаслиги маълум бўлди. Бу ҳақда менежер Парвиз Абдумавлонов Fightback кўрсатувида маълум қилди.

Шунингдек, Абдуалининг янги рақиби қайта танлангани хабар қилинди — бу унга тайинланаётган иккинчи рақиб бўлди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг