locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Octagon 72: Амирхон Алихўжаевнинг рақиби маълум бўлди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Octagon 72: Амирхон Алихўжаевнинг рақиби маълум бўлди
Расм: Olamsport.uz Амирхон Алихўжаев

11 май куни Тошкентдаги «Ҳумо Арена» спорт мажмуасида Octagon 72 аралаш жанг санъати турнири бўлиб ўтади. Ташкилотчилар томонидан эълон қилинган рўйхатда енгил вазн тоифасида бешинчи ўринни эгаллаб турган ўзбекистонлик Амирхон Алихўжаев ҳам бор. Унинг рақиби — Бразилия вакили Мануэл дос Сантос.

Бу тўқнашув турнирдаги асосий жанглардан бири бўлади. Кечанинг марказий баҳси эса Ўзбекистон чемпиони Достон Бозоров ва Тожикистон спортчиси Фазлиддин Мадраҳимов ўртасидаги титул учун жанг бўлади.

Жангчиларнинг натижалари:
— Амирхон Алихўжаев: 16 жанг, 11 ғалаба, 5 мағлубият
— Мануэл дос Сантос: 18 жанг, 12 ғалаба, 6 мағлубият

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг