locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оҳангаронда \"Turon Enduro Uzbekistan Cup 2025\" турнири бўлиб ўтади

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Оҳангаронда "Turon Enduro Uzbekistan Cup 2025" турнири бўлиб ўтади
PHOTO: Telegram

Ўзбекистон Миллий Автомобил ва Мотоцикл Федерацияси (NAFKU), “AKKERMANN” компанияси билан ҳамкорликда мамлакатимиз тарихидаги илк мотоцикл мусобақаси — Turon Enduro Uzbekistan Cup ўтказилишини мамнуният билан эълон қилади. Ушбу мусобақа 2025 йил 9-10 август кунлари Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида, “AKKERMANN” заводи карьер ҳудудида бўлиб ўтади.

Бу ноёб воқеа мотоцикл спорти ва off-road йўналишларини севувчилар учун ҳақиқий байрамга, шунингдек, Ўзбекистонда ва бутун минтақада эндуро ҳаракатининг ривожланишида муҳим қадамлардан бирига айланади.

Мусобақа дастури:

9-август — Саралаш босқичи (Super Enduro + Финал пойга TOP-10 учун)
Иштирокчилар техник жиҳатдан мураккаб бўлган махсус трассада энг яхши вақт учун кураш олиб борадилар. Саралаш натижаларга кўра асосий пойга учун старт ҳолати аниқланади.
Саралашда энг яхши 10 нафар райдер ўртасида стадион трассасида алоҳида томошабоп финал пойгаси ўтказилади ва ғолиб махсус соврин билан тақдирланади.

10-август — Асосий пойга
Саралашдан ўтган барча иштирокчилар биринчи кунги натижаларга асосан стартга чиқадилар. Пойга Оҳангарон цемент карьер ва унинг атрофидаги мураккаб ва манзарали йўналишда ўтказилади. Маршрут барча тоифалар учун ягона бўлади ва аста-секин мураккаблашиб боради — машҳур Sea to Sky форматига ўхшаш тарзда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг