locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оқ уйда бўлиб ўтиши режалаштирилган UFC турнирида нечта жанг ўтказилиши маълум бўлди

Ушбу нуфузли мусобақа 14 июн куни бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

UFC ва WWE брендларига эгалик қилувчи «Endeavor» медиа компанияси раҳбари Ари Эмануэл АҚШ президенти қароргоҳи — Оқ уйда ўтказилиши режалаштирилаётган тарихий турнир ҳақида янги маълумотларни ошкор қилди.

Эмануэлнинг сўзларига кўра, ушбу ўзига хос спорт тадбирида кўпи билан еттигача жанг ўтказилиши кўзда тутилган.

Айни дамда UFC раҳбари Дана Уайт турнир устида қизғин иш олиб бормоқда. Мазкур мусобақа 14 июн санасига белгиланган бўлиб, унда бевосита 3000-4000 нафар атрофида томошабин иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, ташкилотчилар турнирни кузатиш учун махсус қўшимча томоша зоналарини ҳам ташкил этишни режалаштиришган.

Ушбу ноёб ва нуфузли турнирда иштирок этиш истагини ҳозирнинг ўзидаёқ дунё юлдузлари билдириб улгуришди. Хусусан, Конор Макгрегор, Жон Жонс, Алекс Перейра, Майкл Чендлер ва Илия Топурия каби машҳур жангчилар Оқ уйда жанг қилиш ниятида эканликларини маълум қилишган.

Ҳозирча турнирнинг тўлиқ кортлари ва марказий жанг иштирокчилари расман тасдиқланмаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг