locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оқ уйда бўлиб ўтадиган UFC кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди

Ушбу уникал турнир 14 июн санасида бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

UFC раҳбари Дана Уайт мухлислар узоқ кутган тарихий мусобақанинг расмий таркибини эълон қилди. Жанглар АҚШ Президентининг расмий қароргоҳи — Оқ уйда бўлиб ўтади.

Ушбу уникал турнир 14 июн санасига белгиланган бўлиб, у АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигига бағишланади. Шунингдек, мазкур сана АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трампнинг туғилган кунига тўғри келиши билан ҳам аҳамиятли.

Турнирнинг асосий карди:

  • Илия Топурия — Жастин Гетжи (Ёнғил вазн тоифасида чемпионлик жанги);
  • Алекс Перейра — Сирил Ган (Оғир вазн тоифасида вақтинчалик чемпионлик камари учун жанг);
  • Шон О'Мэлли — Айман Захаби;
  • Маурисио Руффи — Майкл Чендлер;
  • Бо Никал — Кайл Даккас;
  • Диего Лопес — Стив Гарсия.

Ушбу мусобақа UFC тарихидаги энг кутилмаган ва нуфузли манзил — Оқ уйда ташкил этилаётганлиги билан спорт оламида катта шов-шувларга сабаб бўлмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг