locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Оқ Йўлбарслар» Тошкентга қайтди

“Оқ Йўлбарслар” бу турни ҳам 100% лик натижа билан якунлади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Оқ Йўлбарслар» Тошкентга қайтди
Фото: БМБ

Андижон шаҳри мезбонлигида ўтаётган футзал бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати, Олий лига мусобақаси 8-тури бугун ўз ниҳоясига етади. Жамоамиз эса бу турдаги иккинчи учрашувни кеча якунлаб, бугун пойтахтга қайтишди. Энди эса бевосита тур доирасидаги баҳсларга тўхталамиз.

8-тур доирасида дастлаб, 10-феврал санасида Тошкентнинг “Локомотив” жамоасига қарши учрашувда иштирок этдик. Бу баҳс BMB PFCнинг 5:0 ҳисобигаги ғалабаси билан якунланди. Орадан 2 кун ўтгач эса “ОКМК” жамоасига қарши муҳим баҳс бўлиб ўтди. Учрашувдаги ягона голга биринчи бўлим якунида Alex Dias муаллифлик қилди ва у гол муҳим 3 очкони жамоамизга тақдим этди.

Шу билан “Оқ Йўлбарслар” бу турни ҳам 100% лик натижа билан якунлаб турнир жадвалидаги етакчиликни сақлаган ҳолда энг яқин таъқибчиларидан 8 ва 9 очко илдамлаб кетди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг