Нурсултон Рўзибоев: Жанг режа бўйича кечмади, аммо ғалабадан мамнунман
Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Редактор
Расм: gettyimages.com
Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев 19 май тонгида Германия вакили Дастин Стольцфусга қарши кечган жангдан сўнг таассуротлари билан ўртоқлашди.
“Жанг режа бўйича кетмади, лекин ғалабадан хурсандман. Ҳаммаси биринчи раунддаёқ ўзгариб кетди. Рақиб мен учун кутилмаган ҳеч қандай ҳаракат қилмади. Фақат жангни қабул қилган пайтимда битта хавфли зарбаси борлигини кўргандим — ва билмадим, қандайдир қилиб айнан ўша зарбага тўғри келиб қолдим. Шундан ташқари янгилик кўрмадим. Лекин у менинг зарбаларимни яхши кўтарди”, — деди Рўзибоев.
Эслатиб ўтамиз, ушбу жангда Нурсултон Рўзибоев рақибини очколар ҳисобига кўра мағлуб этганди ва UFC’даги навбатдаги ғалабасини қайд этди.