Нурсултон Рўзибоев ва Ҳамзат Чимаев бир кечада жанг қилади
Ўрта вазн тоифасида Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жангининг тафсилотлари маълум бўлди. Унга кўра, ҳамюртимиз 16-август куни АҚШнинг Чикаго шаҳрида ташкил этиладиган UFC 319 турнири доирасида октагонга кўтарилади.
Рўзибоевга шу куни поляк Михал Олексеичук рақиблик қилади. Ҳар икки жангчи ҳам ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифалари орқали Чикагода жанг қилишини тасдиқлашган.
UFC 319 турнирининг марказий жанги ўрта вазн чемпиони Дрикус Дю Плесси ва Ҳамзат Чимаев ўртасида кечади. Рўзибоев – Олексеичук беллашуви ҳам айнан шу вазн тоифасида ташкил этилади.
Маълумот учун, Рўзибоев профессионал ММАда 47 та жанг ўтказиб, 36 та ғалаба, 9 та мағлубият ва 2 та дуранг қайд этган. Олексеичук ҳисобида эса 20 та ғалаба ва 9 та мағлубият бор.