Нурсултон Рўзибоев UFC жанги арафасида тайёргарликни жадаллаштирди
“Меҳнат, меҳнат, меҳнат” — Рўзибоев машғулот жараёнларидан фото улашди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: gettyimages.com
Аввал хабар берганимиздек, ўзбекистонлик аралаш жанг санъати устаси Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жанг санаси расман эълон қилинган. У 16 август куни бўлиб ўтадиган UFC 319 турнирида америкалик Брайан Баттлга қарши октагонга чиқади.
Жанг санаси маълум бўлгандан сўнг, Рўзибоев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида машғулот жараёнидан бир неча суратни жойлаштирди.
“Меҳнат, меҳнат, меҳнат”, — деб изоҳ қолдирди у пост остида.
Ушбу жанг Рўзибоев учун UFC доирасидаги муҳим синовлардан бири бўлиши кутилмоқда. ММА мухлислари эса унинг тайёргарлиги ва жангдаги иштирокига катта қизиқиш билан назар ташламоқда.
Бакрадзе Иман
Редактор