Нурсултон Рўзибоев Бо Никалга чақирув ташлади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images
18-май тонгида Лас-Вегасда ташкил этилган UFC Fight Night 256 турнирида Нурсултон Рўзибоев Дастин Штолцфусга қарши октагонга кўтарилди ва очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди.
Жангдан сўнг “Black” ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Алҳамдулиллаҳ! Мени қўллаб-қувватлаган барчага катта раҳмат! Дастин Штолцфус қийин рақиб. У мен кутганимдан ҳам жиддийроқ бўлиб чиқди. Мен уни нокаут қилишни хоҳлардим, лекин у менга бундай имконият бермади.
Мен ўрта вазнда қоламанми? Ҳа, шу йўналишда давом этаман. Мен ушбу дивизионда энди Бо Никал билан жанг қилишни хоҳлардим”, - дейди Рўзибоев.
Насрулло Каримов
Журналист