Нуну Мигел Тошкентга етиб келди
Ўзбекистон футзал федерацияси таклифига биноан португалиялик тажрибали дарвозабонлар мураббийи Нуну Мигел Коррея Да Силва бугун Тошкентга етиб келди.
Муттахассис 4-июн санасидан пойтахтимизда старт оладиган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинида иштирок этади.
Меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендес ҳамда ЎФФ масъул ходимлари кутиб олди.
Нуну Мигел миллий терма жамоа машғулотларида фаол иштирок этиш билан бирга:
Миллий терма жамоа дарвозабонлари учун;
Ёшлар терма жамоаси дарвозабонлари учун;
Ўсмирлар терма жамоаси дарвозабонлари учун;
махсус машғулотлар олиб боради.
Шунингдек, у Олий лига клубларида фаолият юритаётган дарвозабонлар мураббийлари учун ташкил этиладиган ўқув-семинарда ҳам қатнашиб, ўз тажрибаси билан ўртоқлашади.