Нукусда «Uzbekistan Judo Tour» турнири ўтказилди
Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида мукофот жамғармаси 200 миллион сўмни ташкил этган «Uzbekistan Judo Tour» мусобақаси бўлиб ўтди. Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ташкил этилган беллашувларда 4 вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Чемпионликни Самариддин Қўчқоров (-60 кг), Дилшодбек Баратов (-73 кг), Рамазон Аллабердиев (-90 кг) ва қорақалпоғистонлик Эрназар Сарсенбаев (+90 кг) қўлга киритди.
Ҳар бир вазн ғолиблари 22 млн, кумуш медаль эгалари 14 млн, бронза соҳиби бўлган спортчилар эса 7 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланишди.
Умумжамоа ҳисобида Сурхондарё вилояти дзюдочилари 2 олтин ва 2 кумуш медаль билан биринчи ўринни эгаллади. Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси жамоалари эса кучли учликни якунлаб беришди. Жами 7 ҳудуд вакиллари камида биртадан бронза медали қўлга киритди.
«Uzbekistan Judo Tour» ғолиб ва совриндорлари
-60 кг
1. Самариддин Қўчқоров (Тошкент)
2. Асадбек Мисиров (Сурхондарё)
3. Камолиддин Бахтиёров (Тошкент)
4. Амирхон Низомаддинов (Хоразм)
-73 кг
1. Дилшодбек Баратов (Сурхондарё)
2. Низомиддинхўжа Тошпўлатов (Сурхондарё)
3. Муҳаммадяҳё Муҳаммаджонов (Тошкент)
4. Обидхон Номонов (Наманган)
-90 кг
1. Рамазон Аллабердиев (Сурхондарё)
2. Азизбек Авазмуродов (Тошкент)
3. Султонбек Абдушукуров (Жиззах)
4. Улуғбек Ўроқов (Тошкент)
+90 кг
1. Эрназар Сарсенбаев (Қорақалпоғистон)
2. Жавоҳир Муродуллаев (Қашқадарё)
3. Ўткирбек Тўрабоев (Тошкент)
4. Руфат Худаков (Қорақалпоғистон)