Нукусда қиличбозлик бўйича амалий семинар ўтказилди
Семинар қиличбозликни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган бўлиб, уни Республика қиличбозлик миллий терма жамоаси мураббийи Я. А. Йўлдошев олиб борди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: qilichbozlik Uzbekistan
Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида ёш спортчилар ва уларнинг мураббийлари учун қиличбозлик бўйича амалий семинар бўлиб ўтмоқда.
Семинар қиличбозликни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган бўлиб, уни Республика қиличбозлик миллий терма жамоаси мураббийи Я. А. Йўлдошев олиб борди.
Тадбирнинг асосий мақсадлари:
спортчиларнинг тайёргарлик даражасини ошириш,
машғулот усулларини такомиллаштириш ва
минтақавий ва миллий мутахассислар ўртасида тажриба алмашиш эди.
Семинар давомида иштирокчилар жангларда техник элементлар ва тактик ҳаракатларни машқ қилдилар, шунингдек, Я. А. Йўлдошев раҳбарлигида машғулотлар жараёнини таҳлил қилиш ва спарринг машғулотларида иштирок этдилар.
Иброҳим Жалолов
Редактор