Нукус шаҳрида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди
Нукус шаҳридаги 1-сонли спорт мактабида спортнинг муай-тай тури бўйича U-13 ва U-17 ёшдаги ўғил-қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 500 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этмоқда. Бундан ташқари Озарбайжон давлатидан ҳам спортчилар қатнашмоқда.
Мусобақанинг тақдирлаш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жоқорғи Кенгеси қўмита раиси Мурат Атамуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Байрам Ўтемуратов, Ўзбекистон Муай-тай ассоциацияси раиси ўринбосари Феруз Тошев, Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазири Эркинбай Қутибаевлар иштирок этиб, спортчиларни эришган ютуқлари билан табриклашди.
Мусобақа якунатида ғолиблар ташкилотчилар томонидан тақдирланди.