locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нукус шаҳрида Инсон учун шиори остида оммавий инклюзив югуриш марафони ташкил этилди

Тадбир давомида қатнашчиларга самимий тилаклар, дўстона муҳит ва руҳий қўллаб-қувватлов ҳамроҳ бўлди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Нукус шаҳрида Инсон учун шиори остида оммавий инклюзив югуриш марафони ташкил этилди
Photo: Para Olimpiyada

Нукус шаҳрида «Инсон учун» шиори остида оммавий инклюзив югуриш марафони ташкил этилди. Мазкур тадбирда 350 дан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда агентлик тизими ходимлари фаол иштирок этди. Ушбу ташаббус турли қатлам вакилларини бирлаштириб, жамиятда меҳр-оқибат, бирдамлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Марафон нафақат спорт мусобақаси, балки инсонпарварлик, кучли ирода ва ҳаётга бўлган ишонч тимсолига айланди. Иштирокчилар ўзларининг матонати ва қатъиятини намоён этиб, бошқаларга ҳам илҳом бағишлашди.

Тадбир давомида қатнашчиларга самимий тилаклар, дўстона муҳит ва руҳий қўллаб-қувватлов ҳамроҳ бўлди.

Шунингдек, марафон якунида ғолиб ва совриндорлар пул мукофотлари билан тақдирланди.

Мазкур марафон яна бир бор «Спорт – ҳаммамиз учун!» деган эзгу ғоянинг ҳаётий аҳамиятга эга эканини яққол намоён этди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг