locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нукус олимпиада ва паралимпиада маркази фаолияти танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди

Спорт психологлари ҳамда бош мураббийларнинг фаолияти танқидий муҳокама қилинди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Нукус олимпиада ва паралимпиада маркази фаолияти танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди
Фото: Спорт вазирлиги

Нукус олимпиада ва паралимпиада спорт турларига тайёрлаш марказида 2026/2027-ўқув йили олдидан марказ фаолиятини танқидий-таҳлилий ўрганишга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги масъул ходимлари иштирок этди. Тадбирда миллий терма жамоаларга муносиб спортчиларни етказиб бериш, спорт турлари кесимида спорт-таълим жараёнини самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, марказ масъул ходимларининг фаолияти таҳлил қилиниб, спорт, ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, инструктор-методистлар, тиббиёт ходимлари, спорт психологлари ҳамда бош мураббийларнинг фаолияти танқидий муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, спортчилар тайёргарлиги самарадорлигини ошириш ҳамда миллий терма жамоаларга муносиб спортчиларни тайёрлаш юзасидан масъулларга аниқ вазифа ва топшириқлар берилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг