locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Номонжон Раджабов — VI Жаҳон Кўчманчилар ўйинлари чемпиони!

Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида VI Жаҳон Кўчманчилар ўйинлари доирасидаги Кураш мусобақалари юқори савияда ташкил этилди ва муросасиз баҳсларга бой тарзда якунланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Номонжон Раджабов — VI Жаҳон Кўчманчилар ўйинлари чемпиони!
photo: Kurash Uzbekistan

Номонжон Раджабов — VI Жаҳон Кўчманчилар ўйинлари чемпиони!

Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида VI Жаҳон Кўчманчилар ўйинлари доирасидаги Кураш мусобақалари юқори савияда ташкил этилди ва муросасиз баҳсларга бой тарзда якунланди.

+90 кг вазн тоифасида 22 мамлакат вакиллари ғолиблик учун кураш олиб борди. Ҳал қилувчи финал баҳсида Ўзбекистон вакили Номонжон Раджабов тажрибали эронлик спортчи, Кураш бўйича 19-Осиё ўйинлари ғолиби Садегҳ Азаранг устидан кичик устунлик билан ғалаба қозониб, ВИ Жаҳон Кўчманчилар ўйинлари чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди.

Бронза медаллари Туркманистон вакили Йлҳам Кемелов ҳамда мезбон Қирғизистон спортчиси Телек Куроловга насиб этди. Эътиборлиси, Телек Куролов 2018-йилда Иссиқкўлда бўлиб ўтган ИИИ Жаҳон Кўчманчилар ўйинларида ҳам ғолиб бўлган.

ВИ Жаҳон Кўчманчилар ўйинларидаги Кураш баҳслари дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган спортчиларни бир гилам атрофида жамлаб, унинг бой мероси, юксак қадриятлари ва халқаро аҳамиятини яна бир бор намоён этди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг