locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нодирбек Якуббоев Полшада етакчиликни қўлга олди

Ўзбекистон гроссмейстери “Rubinstein Memorial”да муҳим ғалаба билан пешқадамлигини мустаҳкамлади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Нодирбек Якуббоев Польшада етакчиликни қўлга олди
Расм: Gazeta.uz

Полшанинг Поляница-Здруй шаҳрида ўтаётган нуфузли “Akiba Rubinstein International Chess Festival”нинг энг кучлилар тўпланган “ALREH” гуруҳида ҳамюртимиз Нодирбек Якуббоев муҳим ғалабага эришди.

6-турда у оқ доналарда мезбон шахматчи Павел Тецлафни мағлуб этиб, очколарини 4,5 га етказди ва якка пешқадам сифатида турнир жадвалида ўз мавқеини мустаҳкамлади.

“ALREH” гуруҳида 10 нафар гроссмейстер иштирок этмоқда. Улар орасида Майкл Адамс (Англия), Давид Навара (Чехия), Игор Коваленко (Украина) каби юқори рейтингли шахматчилар ҳам бор. Ғолиб 9 тур якунига кўра аниқланади.

Якуббоевнинг юқори даражадаги ўйини унинг Полшадаги нуфузли мусобақада асосий фаворитлардан бирига айлантирмоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг