Нодирбек Абдусатторов жаҳон шахмат рейтингида энг юқори учталикка кирди
У 2027 йилги жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритганди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов блиц рейтингида энг юқори учталикка кирди.
У сўнгги натижалари эвазига икки поғона юқорилади ва Магнус Карлсен ҳамда Ҳикару Накамурадан кейинги ўриндан жой олди.
Айни пайтда Карлсен 2877,4 очко билан 1- ва Накамура 2838 очко билан 2-ўринда жойлашган. Бу рўйхатда Абдусатторов 2802,5 очко билан 3-ўринда.
Маълумот учун, Нодирбек Абдусатторов шу йил февралида фристайл-шахмат бўйича FIDE жаҳон чемпионатида бронза медали совриндори бўлган ва 2027 йилги жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист