locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпионига қарши мағлубиятга учради

Sinquefield Cup 2025 турнирида ҳамюртимиз очко ололмай турибди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпионига қарши мағлубиятга учради
Расм: Olamsport.uz

АҚШнинг Сент-Льюис шаҳрида ўтаётган мукофот жамғармаси 350 минг доллар бўлган нуфузли Sinquefield Cup 2025нинг иккинчи тур баҳслари якунланди. Grand Chess Tour’нинг якуний классик босқичи айланма тизимда 9 турдан иборат бўлиб, 29 августга қадар давом этади.

Биринчи турда Левон Аронянга мағлуб бўлган Нодирбек Абдусатторов кеча амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммараджудан ҳам ютқазди. Бу натижалардан кейин ҳамюртимиз совринли ўринлар учун курашиш имкониятларини қийинлаштириб қўйди.

Шахматчилар ўртасидаги аниқлик кўрсаткичи 92,7 %га 87 % фойдасига Гукеш томонга оғди. Ҳиндистонлик гроссмейстер 1-турда ватандоши Праггнанандҳага мағлуб бўлганди.

2-тур натижалари:
• Рамешбабу Праггнанандҳа (Ҳиндистон) – Фабиано Каруана (АҚШ) ½–½
• Левон Аронян (АҚШ) – Сэм Севиан (АҚШ) ½–½
• Уэсли Со (АҚШ) – Максим Вашье-Лаграв (Франция) ½–½
• Алиреза Фирузджа (Франция) – Ян-Криштоф Дуда (Польша) 1–0
• Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон) – Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) 1–0

3-тур жуфтликлари (бизнинг вақт билан 22:00):
• Сэм Севиан – Гукеш Доммараджу
• Нодирбек Абдусатторов – Рамешбабу Праггнанандҳа
• Фабиано Каруана – Алиреза Фирузджа
• Максим Вашье-Лаграв – Левон Аронян
• Ян-Криштоф Дуда – Уэсли Со

Абдусатторов бугунги учрашувда оқ доналарда Праггнанандҳага қарши ҳаракат қилади. Уч турдан сўнг очкосиз қолган ягона шахматчи — Нодирбек Абдусатторов.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг