locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нодирбек Абдусатторов юлдузлар жам бўладиган Total Chess турнирида қатнашади

Мусобақа 10–20 ноябрь кунлари Венгрия пойтахтида ўтказилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

FIDE Будапештда бўлиб ўтадиган Total Chess World Championship Tour Pilot турнирининг якуний иштирокчилар рўйхатини эълон қилди. 24 нафар шахматчи орасидан Ўзбекистон вакили Нодирбек Абдусатторов ҳам жой олди. Мусобақа 10–20 ноябрь кунлари Венгрия пойтахтида ўтказилади.

Турнирда Магнус Карлсен, Фабиано Каруана, Уэсли Со, Винсент Каймер, Рамешбабу Прагнанандха, Аржун Эригайси, Аниш Гири ва Алиреза Фирузжа каби дунёнинг етакчи гроссмейстерлари ҳам иштирок этади. FIDEнинг сентябрдаги рейтингига кўра, Абдусатторов дунё рейтингида 7-ўринда қайд этилган.

Сўнгги бўлиб рўйхатга Левон Аронян, Ле Куанг Льем, Йорден ван Форест, Абхиманью Мишра, Шахрияр Мамедъяров ва Эндрю Хонг қўшилди. Шу тариқа, турнирнинг барча 24 иштирокчиси маълум бўлди.

Маълумот учун, Total Chess янги форматдаги мусобақа бўлиб, унда шахматчилар Fast Classic, rapid ва блиц йўналишларида куч синашади. Будапештдаги турнир 2027 йилда тўлиқ ишга тушириладиган Total Chess World Championship Tour олдидан синов мусобақаси вазифасини бажаради.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг