locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нодирбек Абдусатторов ва бошқа иштирокчилар Superbet Chess Classic Romania турнирида қанча мукофот пулига эга чиқишди?

Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Нодирбек Абдусатторов ва бошқа иштирокчилар Superbet Chess Classic Romania турнирида қанча мукофот пулига эга чиқишди?
Расм: Gazeta.uz

Аввал хабар қилинганидек, Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Superbet Chess Classic Romania турнири бўлиб ўтди. Ушбу беллашув Grand Chess Tour 2025 таснифига киради ва жаҳон шахматининг энг кучли 10 нафар гроссмейстерини бир жойга жамлади. Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил қилди.

Юртимиз вакили Нодирбек Абдусатторов мусобақани 4,5 очко билан якунлаб, 5-ўринни эгаллади. Бу натижа учун у 6 GCT очкоси ҳамда 26 000 доллар мукофот пулини қўлга киритди.

Турнир ғолиби — Рамешбабу Праггнанандҳа 5,5 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичлар орқали чемпионликни қўлга киритди. Ҳиндистонлик ёш истеъдод учун тақдим этилган мукофот — 10 GCT очкоси ва 77 667 доллар.

Яна икки шахматчи — Максим Вашье-Лаграв ва Алиреза Фирузджа ҳам 5,5 очкодан жамғаришди ва қўшимча кўрсаткичлар асосида 2–3-ўринларни бўлишиб, ҳар бири 67 667 доллардан мукофот пули олди.

Энг кам очко тўплаган шахматчи — Ян-Криштоф Дуда (Полша) мусобақани сўнгги ўринда якунлади ва 10 500 доллар мукофотга эга бўлди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг